Размещенные на сайте материалы передаются на сайт в автоматическом режиме по API YOUTUBE. Материалы могут содержать информацию, предназначенную для пользователей старше 18 лет.
18+

Самарқандда Алишер Навоий ҳайкалини мазах қилган TikTok фойдаланувчиси 15 суткага қамалди

1 Просмотры
Издатель
Интернетда TikTok фойдаланувчиси Каттақўрғон боғида жойлашган Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин хатти-ҳаракатларни амалга оширгани тасвирланган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу фуқарога нисбатан чора кўрилган.
Маълум қилинишича, Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган каттақўрғонлик 24 ёшли йигитнинг шахси аниқланган. Унга нисбатан нисбатан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
«Катта хато қилдим. Бутун Ўзбекистон юзини ерга қаратибман. Ҳаммангиздан чин юракдан кечирим сўрайман», — дейди фуқаро И.П.
Суд қарори билан йигит ҳамда унинг шеригига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Аввалроқ Бухорода TikTok учун дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди, «Жигули»си жарима майдонига жойлаштирилгани, самарқандлик икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлагани ҳамда ҳаракатланаётган Spark устига чиқиб олган йигит видеосини TikTok’ка жойлаштирганлар жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.
Категория
Тренды
Комментариев нет.